Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Мудофаа вазирлигининг ҳарбий қисмларидан бирида капитал таъмирлаш ишларини олиб бериш эвазига 30 минг АҚШ доллар сўраган фирибгарлик ҳолатини фош этди.

Қурилиш фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖнинг раҳбари ва юрист-консульти 4 нафар жиноий шериклари билан келишган ҳолда, бошқа бир қурилиш фирмаси бошлиғига Мудофаа вазирлигининг Тошкент шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмларидан бирида режалаштирилган 65 млрд. сўмлик капитал таъмирлаш ишларини олиб бериш эвазига, шартнома қийматининг 4 фоизи миқдорида пул беришини талаб қилишади ва олдиндан 30 минг АҚШ доллари сўрайди.

ДХХнинг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси, вилоят прокуратураси ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда улар сўралган пулни олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати вакили Effect.uz сайтига хабар берди.

Маълум бўлишича, дастлабки суриштирув ҳаракатлари давомида мазкур шахслар Мудофаа вазирлигининг умумий қиймати 110 млрд сўмни ташкил этувчи бошқа қурилиш объектларини сурхондарёлик икки мижозга олиб беришни режалаштирганликлари ҳам маълум бўлган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *