Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходими ижтимоий тармоқда тарқалган, Бухорода ЙПХ ходими ва ҳайдовчи ўртасидаги мулоқот акс этган видеолавҳа юзасидан хизмат текшируви ўтказди. Бу ҳақда ЙҲХББ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Текширув хулосасига кўра, жорий йил 9 июнь куни соат 11:30 ларда “Cobalt” русумли автомобиль ҳайдовчиси билан ўзаро мулоқот вақтида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган “Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида”ги Низомнинг айрим талабларига амал қилмаганлиги учун Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходими Т.Раззоқовга “Танбеҳ” интизомий жазоси қўлланилиши белгиланди.

Шунингдек, ҳайдовчи ҳаракат давомида хавфсизлик камарини тақмаганлиги боис унга нисбатан жарима қўллаш тўғрисида чиқарилган қарор асосли деб топилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарёда тез ёрдам машинасига йўл бермаган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *