Бухоро вилоятида Осиё тараққиёт банки томонидан молиялаштирилган лойиҳа учун ажратилган пулларни ўзлаштиргани маълум бўлди. Бу хақида Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича,  Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат яратиш занжирини ривожлантириш лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида”ги қарори асосида Осиё тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган $2 млн миқдоридаги имтиёзли кредит маблағларини сохта ҳужжатлар асосида “G.B.A.” МЧЖ раҳбари, “Асакабанк” АЖ Бухоро вилояти филиали мансабдорлари, “Асакабанк” АЖ бош офиси мансабдорлари ҳамда “K.s” МЧЖнинг мансабдорлари билан ўзаро жиноий тил бириктириб қўлга киритган.

Бундан ташқари, кредитнинг қайтарилишини таъминотсиз қолдириб, давлат ва банк манфаатларига кредитнинг асосий қисми тўланмаганлиги натижасида 1 млн. 282 минг 630 АҚШ доллари (эквивалентда 13 млрд. 579 млн. 014 минг 062 сўм) ва фоиз ва пеня қарздорлиги ҳисобидан 358 минг 084 АҚШ доллари (эквивалентда 3 млрд. 790 млн. 986 минг 253 сўм) миқдорида зарар етказган.

Ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов олиб борилаётгани айтилган хабарда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *