Қурбон ҳайити муносабати билан 20 июль, сешанба куни Афғонистон Президенти Ашраф Ғани иштирокида президент саройида ўтаётган намоз давомида уч карра реактив снаряд портлагани эшитилди. Ушбу портлашни ИШИД ўз бўйнига олди, дея хабар берди “Euronews” нашри.

Маълум қилинишича, сэшанба куни эрталаб, мусулмонларнинг Қурбон ҳайити намози пайтида, давлат раҳбарининг қароргоҳига учта ракета отилган. Сўнгги хабарларга кўра, воқеа сабаб ҳеч ким ҳалок бўлмаган. Аммо жароҳатланганлар бор. Ярадорлар нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан бошқариладиган касалхонага жўнатилган.

“Кобулдаги тиббиёт марказидан ушбу ракеталарнинг таъсирини жуда яхши сездик. Чунки, биз саройдан атиги бир неча юз метр масофада жойлашганмиз. Бир неча дақиқадан сўнг, бизга биринчи олти ярадор олиб келинди. Беморларнинг аҳволи оғир, операция қилишим керак эди”, — деди Афғонистондаги фавқулодда вазиятлар нодавлат ташкилоти вакили Марко Пунтин.

“Афғонистондаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият АҚШ қўшинлари олиб чиқиб кетилиши фонида кескинлашди. Ҳозирги вақтда ушбу Жанубий Осиё давлатида ҳукумат кучлари ва штат ҳудудининг 70 фоизигача назоратни ўз қўлига олган Толибон жангарилари ўртасида қарама-қаршилик мавжуд”, дейилади хабарда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *