2032 йили ўтказиладиган Олимпиадага мезбонлик қиладиган давлатнинг номи маълум бўлди.

Куни кеча Халқаро Олимпия қўмитасининг 138-Сессияси бўлиб ўтди, унда делегатларнинг кўп сонли овози билан Австралиянинг Брисбен шаҳри 2032 йил бўлиб ўтадиган ХХХВ ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларини қабул қиладиган бўлди. Бу йўлда Индонезия, Ҳиндистон ва Қатар каби давлатларнинг шаҳарлари рақобат олиб боришди.

Эслатиб ўтамиз, Австралия ўз тарихида бунгача 2 бор (Мелбурн-1956 ва Сидней-2000) Олимпия ўйинларини қабул қилган. Токио ва Брисбен шаҳарлари орасидаги Олимпия ўйинлари 2024 йил Париж ва 2028 йил Лос-Анжелесда бўлиб ўтади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *