Тожикистонда сел килиши оқибатида ўн киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тожикистон  Фавқулодда вазиятлар қўмитаси матбуот хизмати раҳбари Умеда Юсуповага таяниб РИА Новостига хабар бермоқда.

Двенадцать человек погибли в результате схода селевых потоков на севере Таджикистана | Inbusiness

Тожикистон шимолида бўлган кучли ёғингарчилик, Сўғд вилоятида тошқинларнинг келиб чиқишига сабаб бўлди, 10 киши ҳалок бўлди”, – деди Юсупова.

Унинг сўзларига кўра, сел келиши натижасида 15 та вайрон бўлган, 35 нафар қорамол оқиб кетган. Шунингдек, Суғд вилоятининг Пенжикент шаҳри яқинидаги Дашти Қози қишлоғида маҳаллий аҳоли икки аёлнинг жасадини топишган.

В Узбекистане есть угроза схода селевых потоков в пяти областях

Дашти Қози қишлоқ жамоатлигидан қарийб 30 километр баландликда жойлашган ёзги яйловда ўнта чўпон тошқин остида қолди. Ҳозирда яна иккита жасадни қидириш давом этмоқда”, деди у.

Бундан ташқари, Суғд вилоятининг яна учта тоғли ҳудудларида тошқинлар оқибатида 10 километр узунликдаги автомобиль ва қишлоқ йўлларини, 20 гектар экин майдонларини ювиб кетган ва иккита кўприк ва 23 та уй вайрон бўлди.

В Таджикистане из-за схода селевых потоков погибло 10 человек

Сел тошқинлари оқибатларини бартараф этиш учун ҳудудий Фавқулодда вазиятлар комиссиялари жойларда иш олиб бормоқда.Ҳозирда табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча Фарғона водийсида кузатилган кучли ёғингарчилик оқибатида Косонсойга яна сел келди. Сув тошқини оқибатида одамларнинг уйи зарар кўрди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *