Бугун, 20 июль куни, Ўзбекистонга Хитойдан яна 1 миллион доза Хитой-Ўзбекистон ҳаммуаллифлигида яратилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг навбатдаги партияси келтирилди.

Маълум бўлишича, ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 1 млн дозалик биринчи партияси жорий йилнинг 27 март куни, 1 миллион доза – 27 апрель куни, 1 млн доза – 18 май куни, 500 минг доза – 19 май, 1 млн доза – 10 июньда, 1 млн доза 29 июнь куни ва яна 1 миллион доза 30 июнь куни келтирилган.

Ҳозирда Тошкентда 18 ёшдан юқори аҳоли ихтиёрий равишда мазкур вакцина билан эмланмоқда.

Бу Хитой Фанлар академияси Микробиология институти олимлари томонидан яратилган, Аnhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co.Ltd фармацевтика компанияси томонидан ишлаб чиқилган ҳамда ўзбекистонлик олимлар билан ҳамкорликда клиник тадқиқотлари олиб борилган коронавирусга қарши янги рекомбинант вакцинадир.

Маълумот  ўрнида, айни кунгача Ўзбекистонда жами 5 803 255 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан: 1-босқич эмланганлар 3 667 979 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 1 553 512 нафарни, 3-босқич эмланганлар 581 764 нафарни ташкил қилди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *