Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Хайит намозини Никосиядаги Ҳала Султон масжидида адо этди. Бу ҳақда Туркия Республикаси Президенти ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, расмий ташриф билан Шимолий Кипр Турк Республикасида бўлган Президент Ражаб Тоййиб Эрдўған, Никосиядаги Ҳала Султон масжидида Шимолий Кипр Президенти Эрсин Татар билан Қурбон ҳайити намозини ўқиган.


Маълум қилинишича, Туркиядаги биринчи ҳайит намози Президент иштирокида 28 май куни очилган Таксим масжидида ўқилган. Иккинчи қавати аёллар учун ажратилган масжид тўлиқ одам билан тўлган. Фуқароларнинг аксарияти масжид ҳовлисида Қурбон ҳайити намозини ўқиганлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *