Туркия Қобул аэропорти бошқарувини ўз зиммасига олишга тайёр, агар у АҚШ билан шартлар бўйича келишиб олса, деди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған.

“Толибон” Туркия қўшинларини Афғонистонга жойлаштиришга қарши, чунки улар буни мамлакат суверенитетига зид деб ҳисоблашмоқда. “Толибон” Туркиянинг бундай қарори Туркия ва Афғонистон халқлари ўртасида муаммо туғдиришини айтди ва агар турк ҳарбийлари Афғонистонда қолса, уларга қарши туришлари ва оқибатлари ҳақида огоҳлантирди.

Аввалроқ, Туркия мудофаа вазири Хулуси Акар Анқара Кобул аэропорти АҚШ қўшинлари олиб чиқиб кетилгандан сўнг, у томонидан илгари сурилган бир қатор шартлар асосида хавфсизликни таъминлашни таклиф қилганини айтган эди.

Кейинчалик, у якуний қарор ҳали қабул қилинмаганлигини, АҚШ ва Афғонистон билан музокаралар олиб борилаётганини айтди.

Шу билан бирга, Афғонистон хавфсизлик ва мудофаа кучлари вакили генерал Ажмал Шинвари афғон кучлари Афғонистондан хорижий қўшинлар чиқарилгандан кейин Қобул аэропорти учун жавобгар бўлишини ва чет элликлар фақат техник ишларни бажаришини айтди.

Энди Афғонистонда янги давр пайдо бўлди – бу ўйинда учта ўйинчи бор: НАТО, Америка ва Туркия. АҚШ кетишга қарор қилди ва биз 20 йилдан бери бошқариб келаётган аэропортни бошқаришимизни истади. Биз бунга ижобий қараймиз. Лекин бизда ўзимизга яраша шартлар бор”, – дейди Шинвари.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ТИВ вакили Мария Захарова Россия нима учун “Толибон” билан музокара олиб бораётганини айтган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *