Кеча тунда XXXII ёзги Олимпия ўйинларига йўл олган Ўзбекистон делегацияси Токионинг Нарита аэропортига етиб борди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, ташкилий қўмита шартларига кўра, делегация аъзолари аэропортда ҳам коронавирусга қарши тест топширади ва бошқа керакли ишлар якунлангач шаҳарга киритилади. Шу билан спортчилар ажратилган махсус транспортда Олимпия шаҳарчасига олиб борилади.

Эслатиб ўтамиз, XXXII ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этадиган Ўзбекистон делегацияси махсус ажратилган чартер рейс билан Boeing 787 Dreamliner ҳаво кемасида Токиога учиб борди.

Маълумот учун, 23 июль куни Токио-2020 Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими ўтказилса, 24 июлдан спортчилар медаллар учун курашга киришадилар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *