Автомобиль ишлаб чиқариш саноатида 2021 йилнинг январь—июнь ойларида Cobalt автомобили энг кўп — 31 788 дона ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда “Zamon” информацион дастури хабар бермоқда. 2021 йилнинг дастлабки ярим йиллигида ишлаб чиқарилган бошқа автомобиллар сони эса қуйидагича:

Damas — 28 772 дона;

Lacetti-Gentra — 21 962 дона;

Nexia Т-250 — 13 943 дона;

Spark — 6085 дона;

Labo — 6230 дона.

Шунингдек, мамлакатда январь—июнь ойларида жами 1855 дона юк автомобиллари ишлаб чиқарилган. Юк автомобиллари ишлаб чиқариш саноатида кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,3 фоизга ошган.

Бундан ташқари, 2021 йилнинг дастлабки олти ойида 495 дона автобус ишлаб чиқарилиб — ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,7 фоизга кўп. Қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш саноатида эса жами 173 дона трактор ишлаб чиқарилган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *