Сурия ҳаво ҳужуми мудофаа тизими Ҳалаб яқинидаги шаҳарга ҳужум қилган ракеталарнинг кўпини уриб туширди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги, махсус ҳудудий бўлинма матбуот хизматига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.

Таъкидланишича, Сурия ҳаво мудофааси 20 июлга ўтар кечаси Алеппо яқинидаги ас-Сафира шаҳрига ҳужум қилган Исроил ракеталарининг аксариятини уриб туширган. Шундан сўнг, Сурия давлат телевиденияси мамлакат ушбу ҳужумга жавоб қайтариши ҳақида хабар берган.

“Душман Исроил 23:37 да (Москва вақти билан) Ҳалабнинг жануби-шарқидаги бир неча жойларга – ас-Сафирада ҳаво ҳужумини уюштирди. Бизнинг ҳаво кучларимиз душман ҳужумига қарши турди ва душманнинг аксарият ракеталарини уриб туширди”, — дейилади хабарда.

Шунингдек, ҳужумнинг оқибатлари ҳанузгача номаълум қолаётгани айтилди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *