Россияда Қурбон ҳайити байрами намози Москвадаги масжидда адо этилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Россияда Қурбон ҳайити байрам намози Москвадаги масжидда адо этилди. “Қурбон ҳайити 20 июлда бошланиб пандемия туфайли Москвада ҳам 2021 йилги байрам онлайн тарзда нишонланади, шаҳар масжидлари диндорлар учун ёпиқ бўлади. Россия Мусулмонлари диний идораси уламолар кенгаши шундай қарор қабул қилган”, — дея аввалроқ хабар берган эди Россия Мусулмонлари диний идораси.

 

Владимир Путин Россия мусулмонларини Қурбон ҳайити билан табриклади (Фото).

“Россия мусулмонлари, азиз дўстлар! Сизларни Қурбон ҳайити айёми билан табриклайман. Илдизи асрларга бориб тақаладиган ушбу қадимий байрам имони бутун инсонларни Исломнинг келиб чиқиши ва қадриятларига жалб қилади, раҳм-шафқат, адолат ва тақводорликка, бошқаларга нисбатан хушмуомалали ва самимий муносабатда бўлишга чақиради. Барча дунё динларининг асосини ташкил этувчи ушбу юксак инсонпарварлик руҳидаги ахлоқий қарашлар қудратли бирлаштирувчи куч бўлиб хизмат қилади, жамиятдаги миллатлараро тотувликни мустаҳкамлашга ва маданий хилма-хилликни, халқимизнинг ўзига хос анъаналарини сақлашга ҳисса қўшади. Россия мусулмонларига соғлик, бахт ва эзгулик тилайман” — деган Президент ўзининг табрикномасида.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *