Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманининг Кўл қишлоғига сел келди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 20 июль куни туманнинг тоғли ҳудудларида кучли ёмғир ва дўл ёғган. Натижада, тўпланиб қолган майда тош заррачалари сел тошқинида оқиб келган.

Шундан сўнг, тоғли Кўл қишлоғига олиб борадиган йўлнинг ҳолатига зарар етган ва вақтинча қатнов тўхтатилган. Вазиятдан хабар топган Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги зарурий техникалар ва ёқилғи маҳсулотларини талафот жойига юборган.

Айни вақтда вазият барқарорлашган. Йўл ҳолати яхшиланиб, автомобиль қатнови тикланган.

Аввалроқ Косонсой кўчаларини сув босиб, дўл ерни қордек қоплагани, сел одамларни оқизиб кетгани хабар қилинган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *