Аввалроқ Қашқадарё вилояти махсус комиссиясининг йиғилишида воҳадаги коронавирус билан боғлиқ вазият ва Республика махсус комиссияси қабул қилган қарорни жорий этиш масалалари кўриб чиқилган эди. Унда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев аҳоли томонидан қолдирилган изоҳларни эътиборга олиб овқатланиш объектларини соат 22:00 гача ишлаши таклифи билан чиққан. Бироқ, ҳозирги эпидемиологик вазиятни инобатга олиб, ҳокимнинг ушбу қарори бекор қилинди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

“Яқинда воҳа аҳли талабидан келиб чиқиб, ҳоким Зойир Мирзаев таклифига кўра, вилоятда кафе ва ресторанлар соат 22:00га қадар фаолият юритаётган эди. Республика махсус комиссияси қарорига биноан, 2021 йил 20 июлдан бошлаб, Ўзбекистондаги умумий овқатланиш объектлари – ресторан, кафе, ошхона ва чойхоналарни соат 8:00 дан 20:00 гача фақатгина очиқ ҳавода ишлашига (меҳмонхоналарда ташкил этилган ресторан ва кафелар бундан мустасно) рухсат берилди. Ушбу тартиб 20 июлдан вилоятдаги эпидемиологик ҳолатдан келиб чиқиб, энди Қашқадарёда ҳам амал қилади”, — дейилади хабарда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *