Яқин кунларда Тадбиркор ва ишбилармонларни қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан очиқ мулоқот ўтказиш режалаштирилмоқда, дея хабар бермоқда “Расмий хабарлар” телеграм канали.

Маълум қилинишича, мулоқотда тадбиркорлар олдидаги долзарб муаммолар ва уларнинг ечимлари, республикада бизнес муҳитини янада яхшилаш бўйича таклиф ва ташаббуслар муҳокама қилинади.

“Сиз жорий йил 20 -31 июлгача бизнесингизни кенгайтириш ва ривожлантириш борасидаги ғоя ва таклифларингизни тўғридан-тўғри Ўзбекистон Республикаси Президентига йўллаш имкониятига эгасиз”, дейилади хабарда.

Ёки мурожаатларни туманингиздаги тадбиркорлик мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари;

Штаб “Call-маркази”нинг 11-00, (71) 238-52-52, (78) 150-60-06, (71) 202-09-06 телефон рақамлари;

(http://t.me/uzchamber)Интернет тармоқлари орқали:

Telegram: https://t.me/uzchamber ёки @taklif_bot телеграм боти;

Web-sayt: www.chamber.uz;

Facebook: www.facebook.com/uzchamber;

Instagram: www.instagram.com/uzchamber;

E-mail: [email protected] етказиш мумкин.

Манзил: Тошкент шаҳри, А.Темур кўчаси, 4-уй. Индекс: 100047

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *