Перуда мамлакат сайлов органи ўзининг ўнг қанотли рақиби Кейко Фужиморининг сайловдаги фирибгарликлар тўғрисидаги даъволарини кўриб чиқиб, ўз ҳукмини эълон қилди, дея BBC нашри хабар бермоқда.

Собиқ мактаб ўқитувчиси ва касаба уюшмаси раҳбари 51 ёшли  Кастилло 50 фоиздан сал кўпроқ овозни қўлга киритиб Президент сайловларида ғалаба қилди. Энди у 28 июль куни Перу президенти сифатида қасамёд қилади.

Ҳайъат ўз ҳукмини эълон қилгандан сўнг Кастилло Перунинг пойтахти Лимада нутқ сўзлаган.

«Биз биргаликда ишлашимиз ва бу мамлакатни бирлаштиришимиз керак», дейди Кастилло. «Биз демократияга қарши бўлган ҳар қандай нарсани рад этамиз»

Президентлик нутқи давомида давомида Кастилло Перунинг фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва углеводород соҳаларини миллийлаштиришга ваъда бериб, бир йилда миллионлаб янги иш ўринлари яратишни мақсад қилганини айтиб ўтди.

Шунингдек, у жиноятчиликка қарши курашишда ёрдам бериш учун ўлим жазосини қайта жорий этишни таклиф қилди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *