Ислом дини пайғамбари Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)ни карикатура қилган даниялик рассом Курт Вестергаард, 86 ёшида вафот этди. Бу ҳақда унинг оиласи Дания ОАВга берган интервьюсига таяниб, “The Guardian” нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг карикатураларини чизиш орқали машҳур бўлган рассом 2021 йилнинг 14 июль куни узоқ муддатли оғир ҳасталикдан азоб чекиб вафот этган. У чизган карикатураси орқали мусулмон дунёси ғазабига учради.

Иллюстраторнинг 2005 йилда “Jyllands-Posten” консерватив кундалик газетасида чоп этилган 12 та карикатураларидан бири “Муҳаммаднинг юзи” сарлавҳаси остида жаҳлдор юзда тасвирланган (Ислом анъаналарига кўра, пайғамбарнинг ҳеч қандай сурати яратилмаслиги ёки намойиш этилмаслиги керак).

Рассомнинг бу ишидан сўнг, унинг уйида унга болта билан ҳужум қилинди. Ҳужумдан карикатурачи омон қолган. Мусулмонлар гаъзабига сабаб бўлган рассом туфайли 2006 йилда мусулмон дунёсида данияликларга қарши зўравонликлар кучайди. Ўнлаб одамлар ҳалок бўлди, Суриядаги Дания элчихоналари ҳамда Дамашқдаги элчихоналар ҳужумга учраб, ёқиб юборилган.

Чизилган карикатуралар билан боғлиқ зўравонлик 2015 йилда Франциядаги қирғин билан якунланди. 2012 йилда карикатураларни қайта нашр этилиши натижасида “Charlie Hebdo” сатирик ҳафталик газетасининг Париждаги офисида 12 киши ҳалок бўлди.

Уч кун давомида Францияни даҳшатга солган қатор ҳужумларда жами 17 киши ўлдирилган. Уч ҳужумчи полиция билан бўлган отишмаларда ўлдирилган. Уларнинг шериклари ҳибсга олиниб суд қилинган.

Вестергаардга қарши кўп бора уюштирилган сиуқасдлар уни яширинишга мажбур қилди. 2008 йилда рассомни ўлдиришни режалаштирган уч киши ҳибсга олинганидан кейин Даниянинг учта асосий газетаси карикатурани қайта нашр этди. Улардан бири айбловдан озод қилинган, бошқаси депортация қилинган ва учинчиси бошпанасизлар марказига юборилган.

2010 йил бошида Дания полицияси пичоқ ва болта билан қуролланган 28 ёшли сомалиялик эркакни карикатурачини уйида ўлдирмоқчи бўлганда қўлга олди. Вестергаард “Jyllands-Posten”да 1980 йилларнинг ўрталаридан бери рассом сифатида ишлаган ва Берлингскенинг сўзларига кўра, ушбу расм аввал ҳам бир марта босилган, аммо кўп тортишувларга сабаб бўлмаган.

Ҳаётининг сўнгги йилларида у яшириниб пополиция ҳимоясида яшашга мажбур бўлган. Вестергаарднинг оиласи узоқ хасталикдан сўнг уйқуда жон берганини маълум қилди.

“Мен сўз эркинлиги учун курашган шахс сифатида ёдга олинишни истардим. Бироқ, ишончим комилки, бир миллиарддан зиёд одамнинг динини ҳақорат қилган шайтон сифатида эслайдиганлар ҳам топилади”, — деган рассом.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *