Москвада оммавий муштлашувда қатнашган мигрантлар суд қарори билан Россиядан чиқариб юборилади, деб хабар берди мамлакат Ички ишлар вазирлиги.

“Шунингдек, бир қатор шахсларга нисбатан Россия Федерацияси ҳудудига киришга рухсат бермаслик тўғрисида қарор қабул қилинади”, деб қўшимча қилинган хабарда.

13 июль куни кечда Москвадаги “Кузминка” метро бекати атрофида оммавий муштлашув бўлиб ўтган. Муштлашувда асосан ўзбек, қирғиз ва тожик миллатига мансуб фуқаролар 200 нафардан 400 нафаргача бўлган. Муштлашув оқибатида иштирокчиларнинг айримлари жиддий жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган.

Москва полицияси бу безорикда иштирок этганларнинг 103 нафарини ҳибсга олди. Уларнинг барчаси мамлакатга кириш қоидаларини бузиш, майда безорилик, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига бўйсунмасликда айбланмоқда. Шунингдек, ноқонуний йиғилишлар ва митинглар тўғрисида ҳам баённомалар тузилади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *