Малининг ўтиш даври президенти Ассими Гойта 20 июль куни Бамакодаги масжидда унга қилинган суиқасдда жароҳат олмади ва ҳужум қилганлар ҳибсга олинди, дея хабар бермоқда Малидаги Россия элчихонасига таяниб, «ТАСС».

Маълумотларга кўра, 20 июль куни ўтиш даври президенти Ассими Гайту Қурбон ҳайити байрамини нишонлаш куни Бамакодаги масжидда намоз ўқиётганда ҳужумга учраган. Шунингдек, ҳужум қилганлар ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олинган.

“Президент жароҳат олмади”, — дея хабар қилди дипломатик ваколатхона.

Аввалроқ Малининг муваққат президентига байрам намози пайтида пичоқ билан ҳужум қилинганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *