Топ клублар трансфер ойнасида амалга оширган ишлари:

ПСЖ Чемпионлар лигасида ғалаба қозона олмаганидан сўнг трансферларга яна катта эътибор бера бошлади.

Жанлужжи Доннарума – Дарвозабон: Доннарума ПСЖ таркибига эркин агент сифатида келиб қўшилди ва томонлар 5 йиллик шартнома имзолади.

Серхио Рамос – ҳимоячи: Яқинда “Реал Мадрид” билан байирлашган тирик афсоналардан бири Серхио Рамос ПСЖ клубига йўл олди. Рамос парижликлар билан икки йиллик шартнома имзолади.

Ашраф Ҳакими – ҳимоячи: Марокашлик иқтидор “Интер” жамоаси билан “А” Серияда чемпионликни қўлга киритганидан сўнг бошқа клубда ҳаракат қилишга қизиқиб қолди ва ПСЖ клубига ўтди. Ашраф парижликларга 60 млн еврога тушди. Ҳакими ПСЖ билан 5 йиллик шартнома имзолади.

Жоржинё Вейналдум – Ярим ҳимоячи: “Ливерпул”да якунланган мавсумда ёрқин ўйин кўрсата олмаган Вейналдум ўз таркибини жуда ҳам кучайтираётган ПСЖ билан 3 йиллик шартнома имзолаган. Вейналдум ушбу клубга эркин агент сифатида қўшилди.

Каталониянинг “Барселона” клуби ушбу ёзда бир қанча футболчиларни эркин агент сифатида ўз жамоасига қўшиб олмоқда. 

Эриc Гарсия – Ҳимоячи  ва Сехио Агуэро – Ҳужумчи: иккиси ҳам Англиянинг “Манчестр Сити” клубида ҳаракат қилишар эди. Гарсия “Сити”дан кетишига сабаб кам ўйин амалиётига эга бўлган бўлса, Агуэро Месси билан бир клубда ўйнаш орзуси борлиги учун каталойиналиклар сафига бориб қўшилди.

Агуэро “Барса” билан 2 йиллик, Гарсия эса 5 йиллик шартнома имзоланган.

Мемфис Депай – Ҳужумчи: нидерланд “Лион” сафида 2020-21 мавсумда яхши ҳаракат қилди, бундан ташқари Голландия терма жамоаси сафида билан Европа чемпионати баҳсларида ажралиб турди.

Мемфис “Барселона” билан 2 йиллик шартномага имзо чеккан.

“Милан” 2020-21 мавсумни жуда зўр даражада бошлаб олган бўлсада, якунда чемпионликка эриша олмади. Клуб шу сабабли бир қатор трансферларни амалга оширишни бошлаган.

Оливие Жиру – Ҳужумчи: “Челси” сафида Чемпионлар лигасини қўлга киритганидан сўнг клуб унинг хизматларига таяниб қолмаслигига амин бўлди шекилли. Шу сабабли Жируга янги шартнома таклиф қилинмади. Шундан сўнг Жири миланликлар сафига бориб қўшилди. Франциялик футболчининг “Милан”га бориб қўшилиши улар учун 2 млн еврога тушди.

Сандро Тонали – Ярим ҳимоячи: “Милан” ярим ҳимоясида камчиликлар борлиги сабаб “Бериша” клубида Тоналини сотиб олди. Тонали миланликларга 17 млн еврога тушди. Томонлар 5 йиллик шартномага имзо чекишди.

“Интер” узоқ вақтдан сўнг Италияда “Ювентус”нинг гегемонлигига чек қўйди. Улар “А” Серия чемпионлигини қўлга киритишганидан сўнг таркибларини янада кучайтириш учун Хакан Чалханоглуни ўз сафларига қўшиб олишди.

Хакан Чалханоглу – Ярим ҳимоячи:  У “Интер” сафига эркин агент сифатида бориб қўшилди. Томонлар 3 йиллик шартномага қўл қўйишди.

“Атлетико Мадрид” Испанияда фурор кўтарди. Мадридликлар Ла Лигада чемпионликни қўлга киритганларидан сўнг янги мавсум учун таркибни янада кучайтириш ва чемпионликни ҳимоя қилиш учун трансферларни амалга оширди.

Родриго Де Пул – Ярим ҳимоячи: “Атлетико” Родриго Де Пулни “Удинеза”дан сотиб олишди. Де Паул “Атлетико”га 35 млн еврога тушди. Улар келишган ҳолда 5 йиллик шартнома тузишди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *