Якунланган мавсумда Италиянинг “Женоа” таркибида ҳаракат қилган ўзбекистонлик Элдор Шомуродов Жарқўғондаги уйига россиялик блогер Евгений Савинни таклиф қилди. Савин “Красава” каналига Элдор Шомуродовнинг уйи ва “Женоа” мадҳиясини куйлаган видеони жойлади.

Ушбу суҳбат давомида Элдор Савинга қўлга киритган индивидуал совринларини ҳам кўрсатди. Бундан ташқари Шомуродов ўзининг футболчилардан йиғаётган либосларини ҳам кўрсатди, лекин либослар коллекциясини кеч бошлаганидан афсусланди.

Шомуродов ҳозирги кунга қадар: Иван Перишич, Алваро Мората, Алексей Миранчук ва Руслан Малиновски либослар алмашган бўлиб, келажакда Криштиану Роналду, Ибоҳимовичлардан ҳам либосларини олишни ният қилган.

Элдор ўзининг коллекцияларини кўрсатиб бўлганидан сўнг “Женоа” мадҳиясини куйлаб берди.

Элдор Шомуродов Савинга келажакдаги режалари ҳам айтиб берди: “Янги мавсумда янада яхши ҳаракат қилиш учун характер ва жисмоний ҳолатимни яхшилашим керак. Менимча, шу иккиси менга кўпроқ етишмайди. Ҳар доим ўсишни ва қаергача бора олишимни кўришни хоҳлаганман. Ўйлашимча, ўзим истаган кўп нарсага эришдим.

Ўзимни яна кўрсатган ҳолда, эришган ютуқларимдан роҳат олишни истайман. Кейинги мақсадим — топ-клубда ўйнаш”, – деди Элдор.

Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов 2020-21 мавсумда “Ростов”дан “Женоа”га 7.5 млн евро эвазига кўчиб ўтган.

Маълумот учун ўзбекистонлик футболчи якунланган мавсумда “Женоа” таркибида 31 учрашувда майдонга тушиб, 8 бор рақиб дарвозасини ишғол қилган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *