Ички ишлар вазирлиги томонидан Жиноят кодексининг 1552-, 2442-моддалари билан қўзғатилган жиноят иши доирасида – 1970 йилда туғилган Тожибоев Алишер Муҳитдинович қидирилмоқда.

Таъкидланишича, А.Тожибоев Сурия Араб Республикасида фаолият олиб бораётган “Катибатуль Тавхид валь Жиҳод” террорчилик гуруҳи таркибида маҳаллий ҳукумат қўшинларига қарши жангларда қатнашиб келмоқда.

Мазкур шахс ҳақида бирор бир маълумотга эга бўлган юртдошларимиздан ҳудудий ички ишлар органлари ёки 102 рақами орқали хабар беришлари сўралган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *