2021 йил 19 июль куни Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармасига тегишли транспорт воситаси бошқарувида бўлган ҳайдовчининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиб ҳаракатланганлиги акс этган видеотасвир тарқалди.

Мазкур видеолавҳа юзасидан вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ушбу ҳолат ўрганилганда Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси Қўқон шаҳар ИИО ФМБга бириктирилган “Нексия-3” русумли 40773VSF давлат рақам белгили транспорт воситаси ҳайдовчиси Қўқон шаҳарида йўл ҳаракати қоидаларининг 31-бандини бузганлиги аниқланди.

Фото: Фарғона ЙҲХБ матбуот хизмати

“Нексия-3” русумли 40773VSF давлат рақам белгили транспорт воситаси ҳайдовчисига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 128-прим 4-моддаси 3-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *