Малининг вақтинчалик Президенти Ассими Гаитга номоз ўқиётган вақтида пичоқ билан ҳужум қилинди, деб хабар берди “France Presse”  агентлигига таяниб “AFP” нашри.

Хабарга кўра, Ҳужумни икки қуролланган эркак амалга оширган. Агентлик маълумотларига кўра, ҳужум Бамакодаги масжидда намоз ўқиш пайтида юз берган.

Май ойида Мали Конституциявий суди полковник Ассими Гаиту Баба Сиссени мамлакатнинг муваққат президенти деб эълон қилган эди. У Малида ўтиш жараёнини охиригача бошқариши учун вақтинчалик президент бўлиб келмоқда.

Маълумот ўрнида, 2020 йил август ойида полковник Малида исёнчилар томонидан асос солинган “Миллий қутқарув қўмитаси” ни бошқарган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *