Самарқанд шаҳар Термиз кўчаси 1 тор йўлак 29 уйда яшовчи Нодира Хакимова 1992 йилда рус миллатига мансуб қўшниси Виктор Шейкога турмушга чиқиб, у билан қонуний никоҳдан ўтганлар. Бир неча йил давомида Нодира Хакимова турмуш ўртоғи Виктор Шейко ва унинг онаси Людмила  Шейкога қараб, уларнинг соғлигидан, кундалик эхтиёжларидан доимо хабардор бўлиб, уларни парваришлаб келган.

1992 йилда турмуш қурган бўлсалар-да, фарзанд кўрмаётганликлари сабабини аниқлаш мақсадида Виктор Шейко Россияга бориб, ўзини текширтирганида уни умуман фарзанд кўра олмаслиги, унинг жинсий органида саратон касаллиги борлиги ҳақида шифокорлар унга айтишади ва фарзандлик бўлиш имконияти 98 фоизга йўқлиги ҳақида маълумотнома беришади.

2018 йилнинг 10 июль куни Шейко Людмила вафот этганидан кейин Людмиланинг сўнгги тилаги сифатида жигар церрози билан хасталанган оғир касал бўлмиш ўғли Викторнинг турмуш ўртоғи Нодира Хакимова чорак аср давомида ўзига ва ўғлига нисбатан яхши муносабатда бўлиб, доимий равишда уларга ғамҳўрлик қилиб келгани учун Людмила Шейконинг мол мулкини, уй жойини Нодира ва унинг опаси Гулхуморни номига мерос қилиб расмийлаштирилган.

Ушбу расмийлаштиришда худуд профилактика нозири, маҳалла аҳли, қўни қўшнилар тўпланиб, улар гувоҳлигида мерос далолатномасини имзолашда гувох сифатида иштирок этганлар.  2018 йил 11 август куни Нодиранинг турмуш ўртоғи Виктор жигар церрози касаллиги билан вафот этди.

Викторнинг вафотидан кейин унинг ва онасининг мол мулкига эгалар пайдо бўлиб, Ирина исмли аёл 2004 йилнинг июль ойида Виктор билан танишиб, 2004 йил 1 январь куни қиз фарзандли бўлишганини маълум қилган. Аниқроғи, Виктор вафот этгач, айнан 11 август куни “Викторнинг қизиман” дея даъво қилаётган кичик Людмила (Саакян) Нодиранинг хонадонида пайдо бўлди.

Голубова Ирина ва кичик Людмилалар қўлида қалбаки ҳужжатлар билан 2018 йилнинг 11 августидан кейин, яъни Викторнинг вафотидан сўнг суддан оталикни белгилаш тўғрисида ҳамда турмуш ўртоғи Виктор Шейко ва қайнонаси Людмила Шейко Нодирага мерос қилиб қолдирган уй жой ва мол мулкни эгаллаш учун суддан қарор чиқариб олганлар.

Вахоланки кичик Людмила Викторнинг ҳақиқий қизи бўлса нима сабабдан 14 йилдан буён ариза билан ҳеч қаерга мурожаат қилмади? 14 йил давомида нега оталикни белгилатмади? Шунча йиллар давомида нега отасидан хабар олмади? Отасининг ҳаётлигида нега унинг фамилиясига ўтмади?

Аслида кичик Людмила кимнинг қизи? Самарқанд шахар 3 сонли ФХДЁ бўлимининг 6 апрель 2019 йилдаги 1276 сонли маълумотномасига кўра, Людмиланинг онаси Ирина фуқаро Айказ Саакян билан 1997 йилнинг 23 август куни турмуш қурган ва 2004 йил 22 июнь куни уларнинг никохи қонуний бекор қилинган. Агар фарзанд Викторники бўлса, яъни кичик Людмила 2004 йилнинг 1 январ кунида туғилган бўлса суд ҳеч қачон фарзанд 1 ёшга тўлмай туриб никоҳни бекор қилмаслиги ва  бу ҳол қонунга зид эканлигини инобатга олсак,  кичик Людмила Викторнинг қизи эмаслиги, аксинча Саакян Айказнинг фарзанди бўлиши мумкинлиги исботланади ( Айказ 2002-2005 йилга қадар қамоқхонада эди).

Нодира Хакимованинг тергов ҳаракатлари давомида у Викторни ёшлигидан билишини, у билан қўшни бўлгани, унинг отаси 1983 йили вафот этгани, Викторнинг акаси эса 1991 йил Россия Федерациясида бўлган вақтида саратон касали билан оғриб дунёдан ўтгани, шундан кейин Виктор ҳам Москвада анча даволанганлиги, унинг 98 % бепуштлиги ҳақида маълумотнома борлигини айтиб, керакли хужжатларни илова қилганини билдирди.

Виктор  Москвадан қайтгач, унинг онаси Людмила Шейкога Нодира Хакимова ва унинг опаси мархум Гулхумор Хакимовалар қарашганини, Викторнинг аҳволи ёмонлиги учун уйдан деярли чиқмаганлиги ва ҳеч қандай шаърий никоҳдан ўтмаганини ҳам айтиб кўрсатма берган.

Тергов харакати давомида “Нурли йўл” МФЙ раиси Комил Халимов берган кўрсатмага асосан 2018 йилнинг 28 сентябрь куни Ирина  МФЙга мурожаат қилиб, Виктор билан бирга истиқомат қилганлиги тўғрисидаги далолатнома кераклигини сўраган. (Аслида Шейко Виктор “Устозлар” маҳалласида яшаб келган) Маҳалла раиси ўша вақтда МФЙда ишлаган маъсулларни тўплаб, Ирина ва Виктор 2003 йилдан 2018 йилнинг август ойига қадар бирга яшаганликларини, турмушидан 2004 йил 1 январ куни Людмила туғилганини, улар шаърий никоҳ билан яшашганини, никоҳлари қонуний расмийлаштирилмаганини, шунинг учун туғилган фарзанди Людмиланининг фамилияси онасининг фамилиясига расмийлаштирилганини ва шу учун оталиги белгиланмаганини билдириб, далолатнома ёзиб берган. Комил Халимов далолатнома расмийлаштирилгач, Иринага бериб юборилганини тасдиқлади.

МФЙ раиси Комил Халимовнинг сўзларига кўра Ирина енгил ҳаёт кечиргани, доимий равишда спиртли ичимлик таъсирида бўлгани ва қизи ҳам тарбияси оғир бўлганлиги учун Тошкент вилояти Чиноз туманидаги вояга етмаганлар  махсус қабулхонасига юборилган. “Нима сабабдан мазкур далолатнома учун олдин мурожаат қилмагансан?” деган саволга Ирина эри Виктор билан жанжаллашиб қолганини, шунинг учун олдин бу хужжат учун мурожаат қилмагани айтди. Терговга жалб қилинган бошқа шахслар ҳам худди шу мазмунда кўрсатма беришган.

 

Гувохларнинг билдиришича 2018 йилнинг 17 июль куни қўшнилар Расулов, Умарқулова, Шодиева, Қурбонов, махалла профилактика инспектори Қосимов ва Викторнинг ўзи Самарқанд шахри Термиз кўчаси 1 йўлак 50 уйни Нодира ва Гулхумор Хакимоваларга қолдиришини айтиб, далолатнома ёздирган.

Бир оз вақт ўтгач, Виктор вафот этган ва унинг барча маракаларини Нодира ва унинг опаси ўтказганлар. Олиб борилган терговга қадар текширув ҳужжатларига кўра, Шейко Виктор Самарқанд шахридаги уйда ўз оила аъзолари билан бирга яшагани, 1992 йилдан бери бепуштлик билан оғригани, буни тегишли маълумотлар тасдиқлаши мумкинлиги, шунингдек Виктор Ирина билан шаърий никоҳи бўлмаганлиги, МФЙ раиси ҳеч қандай ваколатсиз ёзиб берган далолатнома нотўғрилиги, ФИБ Самарқанд туманлараро суди ушбу холатларга ҳуқуқий бахо бермасдан Виктор Людмиланинг отаси эканлиги фактини белгилаш тўғрисида ғайриқонуний ҳал қилув қарори чиқарилган.

Шунингдек Нодира Виктор ва онаси Людмила унинг уйида яшаганликларини, Виктор ҳаётлик даврида Ирина оталикни белгилаш тўғрисида тегишли тартибда судга мурожаат қилмаганлигини, кичик Людмила Викторнинг қизи эканлигини тасдиқловчи бирор бир далил йўқлиги, хусусан ДНК экспертиза хулосасининг мавжуд эмаслиги, МФЙ раиси Халимовнинг ёзиб берган кўрсатмасига асосан ФИБ Самарқанд туманлараро судининг 2018 йил 17 октябрь кунидаги хал қилув қарори  ва 2019 йил 7 май кунидаги меросхўр  деб топиш ва мол мулкларни ундириш тўғрисидаги хал қилув қарорларини чиқарилишига эришилганлиги аниқланган.

Ушбу ҳаракатлари билан МФЙ раиси Халимов Ўзб. Рес ЖКнинг 228-моддаси 1 қисмида кўрсатилган жиноят аломатлари, Иринанинг эса Ўзб. Рес ЖК 228-модда 3 қисмидаги жиноятларни содир қилгани ҳамда Ўзб Рес ЖКниннг 64 моддаси 1 қисми  “а” бандида кўрсатилганидек “Агар ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят содир этилган кундан бошлаб 2 йил  ўтган бўлса шахс жавобгарликдан озод қилинади” деб кўрсатилганини Халимов ва Голубова Иринани жавобгарликка тортиш муддати ўтганлиги сабабли Ўзб. Респ.ЖПКнинг 84 моддасига асосан жиноят иши қўзғатишдан рад этилди.

Энди айтингчи, терговчи шунча ноқонуний харакатларни аниқлаган ва жиноят борлигини кўрсатиб турган бўлса Самарканд судялари бу жиноятни қанақасига оқлаган ҳолда оталикни белгилаб ноқонуний қарор чиқаришди?

Шу ўринда биз Судьялар Олий  кенгашининг  раиси Ёдгоров ушбу судьяларни ноқонуний чиқарган қарорлари устидан албатта хизмат текширувлар ўтказалиб, ушбу судьяларга қонуний чора кўрилишида амалий ёрдам беришларини сўраб қоламиз.

Ўйлаймизки, олий суд судялари томонидан ушбу иш материали қайта кўриб чиқилиб, қонуний ечим топиб, хужжатларни сохталаштирганларга чора кўрилади!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *