“Барcелона” форварди Антуан Гризман фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириши мумкин, дея L'Equipe нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, испан клуби “Ювентус” билан 31 ёшли француз футболчисини Туринликлар ҳужумчиси Пауло Дибалага алмашиши мумкинлиги борасида мурожаат қилган.

Илгарироқ Испания нашрлари Гризманга “Манчестер Сити” ва “Атлетико” қизиқаётгани ҳақида хабар беришган эди.

Ўтган мавсумда Гризманн “Барселона” таркибида 51 учрашув ўтказди, 20 гол урди ва 13 голга узатма берди. Унинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2024 йил июнь охиригача амал қилади.

27 ёшли Дибала ўтган мавсум 26 ўйин, 5 гол ва 3 голли узатмани амалга оширган. Унинг “Ювентус” билан амалдаги шартномаси 2022 йил 30 июнгача мўлжалланган.

Маълумот учун, Трансфермаркт портали Гризманни 60 миллион эврога, Дибала эса 50 миллионга баҳоламоқда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *