Хабарингиз бор, куни кеча 19 июль куни Мурод Хонтўраев ўзининг «БМW Х5» машинасида Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида юқори тезликда ҳаракатланиши оқибатида автоҳалокатга учраб вафот этган эди.

Ижтимоий тармоқларда ММА устасининг ёнида яна бир боксчи Муроджон Аҳмадалиев ҳам бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Аммо кейинчалик бу хабарлар асоссиз деб топилди ҳамда Хонтўраевнинг ёнида бошқа бир спортчи, унинг шогирди Жасурбек Анорбоев бўлгани маълум қилинди.

Жасурбек Анорбоев Чилонзор тумани 16-сонли тиббиёт бирлашмасига кеча соат 17:30ларда олиб борилгани ҳамда нейрохирургия бўлимида даволанаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Айрим манбаларга кўра Жасурбек Анорбоевнинг кома ҳолатидан чиққани ҳақида маълумот тарқалди.

Шунингдек хонанда Санжай ҳам ўзининг тармоқлардаги чиқиши орқали спортчининг комадан чиққанини тасдиқлаган.

Қуйида Effect.uz'нинг Мурод Хонтўраев ҳақида эълон қилган барча хабар ва мақолалари билан танишиб чиқишингиз мумкин.

Мавзуга оид:

Мурод Хонтўраев автоҳалокатга учраб вафот этди – видео

Ўзбекистон Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси автоҳалокат ҳақида қўшимча маълумот берди.

Мурод Хонтўраев арафа кунида ҳалок бўлди. У Отабек Умаров ишонганлардан бири эди…

Маҳмуд Муродов Хонтўраевнинг оиласига ҳамдардлик билдирди

«Ҳаммадан узр сўрайман» – Мурод Хонтўраевнинг таъсирли сўзлари…

Мурод Хонтўраев сўнгги манзилга кузатилди. Дафн маросимига 1000 дан ортиқ одам келган

ЖОНЛИ ЭФИР: МУРОД ХОНТЎРАЕВ СЎНГГИ МАНЗИЛГА КУЗАТИЛДИ. ОТАБЕК УМАРОВ ТАЪЗИЯ БИЛДИРДИ

Мурод Хонтўраев дўкондан нима сотиб олгани маълум бўлди

“Арбат”даги воқеа ёхуд Мурод Хонтўраев билан боғлиқ миш-мишларга ойдинлик киритилди (видео)

Нон ташувчиликдан чемпионликкача – Мурод Хонтўраевнинг ҳаёт йўли

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *