19 июль куни ўзбекистонлик собиқ ММА жангчиси Мурод Хонтўраев Тошкент вилоятининг Чорвоқ йўлидаги катта трассада тўсатдан автоҳалокатга учраб, воқеа жойида ҳалок бўлди.

Effect.uz ахборот агентлигига етиб келган ишончли хабарга кўра, марҳум Хонтўраевнинг олдида ММА жангчиси Жасурбек Анорбоев бўлган. У Чилонзор тумани 16-сонли тиббиёт бирлашмасига соат 17:30ларда олиб келинган. Ҳозирда Анорбоев  нейрохирургия бўлимида даволанмоқда, унда бош мия чайқалиши ва турли шикастлар аниқланган унинг аҳволи ўртача оғирликда.

Маълумот ўрнида, Жасур Aнорбоев 1995 йил Янгийўл шаҳрида туғилган, 20 йилдан буён спорт билан мунтазам шуғулланади, ҳозирда 100 дан зиёд спорт усталарини тарбияламоқда. Универсал жанг бўйича Жаҳон чемпиони, Универсал жанг бўйича осиё чемпиони, Универсал жанг бўйича 7 карра Ўзбекистон чемпиони ҳисобланади.

Марҳум Мурод Хонтўраев билан боғлиқ миш-мишлар юзасидан, гувоҳ ва кузатув камералари воқеага ойдинлик киритади.

 

Бир оз аввалроқ, ёлғон аудио хабарни тарқатган йигитнинг ўзи ҳам ижтимоий тармоқларда кўриниш бериб, хато қилганлигини тан олган эди.

Ўрганишлар давомида тасвирга олинган ушбу лавҳа ҳамда ўзининг иқроридан келиб чиқиб, марҳум спортчи ҳақида ёлғон ахборот тарқатган ушбу шахсга нисбатан қонун доирасида чора кўрилиши мумкин.

Лавҳада Бўстонлиқ тумани “Арбат” мажмуасида жойлашган дўкон ва унинг сотувчиси таништирилади.

Эслатиб ўтамиз, 19 июль куни соат 19:00 атрофида Хонтўраев “Ялланғоч-2” қабристонига дафн қилинди ва унинг дафн маросимига 2000 дан ортиқ одам келди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *