«Amazon» асосчиси ва дунёдаги энг бой одам Жефф Безос яқин соатлар ичида суборбитал рейсга чиқади. Унинг Blue Origin кемаси тахминан 100 километр баландликка кўтарилади ва 11 дақиқа орбитада бўлади.

Жефф Безос билан биргаликда 18 ёшли голландиялик талаба, укаси Марк ва биринчи аёл космик парвоз ўқитувчиси 82 ​​ёшли Уолли Функ космосга учишади.

Қуйидаги келтирилган линк орқали парвоз олди жараёнлари ва парвознинг тўлиқ ҳолатини жонли эфирда намойиш қилишингиз мумкин:

Қайд этиш мумкинки, парвоз 20 июль куни Тошкент вақти билан соат 18:00 да Техасдаги космодромдан амалга оширилади.

Маълумот ўрнида, аввалроқ ҳам суборбитал парвоз бошқа бир тадбиркор – «Virgin Galactic» асосчиси Ричард Брансон томонидан муваффақиятли якунланган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *