Ўзбекистонлик уч спортчи Токио олимпиадасида қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум этилди

Халқаро сузиш федерацияси (FINA) ўзбекистонлик уч нафар сузувчини Токио Олимпиадасидан четлатди. Бунга сабаб Тошкентда бўлиб ўтган сузиш бўйича Олимпиадага саралаш мусобақасида ноқонуний ҳаракатлар юз берганлигидир.

Маълум бўлишича, FINA комиссияси текширувлардан сўнг Ўзбекистонда ўтказилган очиқ чемпионатда сузувчилар Одилбек Юсупбоев, Элдор Усмонов ва Алексей Тарасенконинг натижалари сохталаштирилганини аниқлаган. Бунинг ортидан уларнинг Токио олимпиадасига лицензиялари бекор қилинди.

Айни пайтда олимпия нормативларини бошқа мусобақаларда бажарган ўзбекистонлик спортчилар Хуршиджон Турсунов ва Наталя Критинина олимпиадада иштирок этиш ҳуқуқини сақлаб қолди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон сузиш федерацияси бош котиби Алишер Ғаниевни вақтинча ўз лавозимидан четлашлигини ҳақида хабар бергандик.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *