Ўзбекистон ҳарбий кучлари Тожикистон ва Россия билан ҳамкорликда Афғонистондан жангарилар ҳужуми кузатилган тақдирда тожик-афғон чегарасини қўриқлаш амалиётини ўтказадилар. Бу ҳақда «ASIA-Plus» нашри хабар берди.

Таъкидланишича, 1–10 август кунлари Хатлон йўналишида Тожикистоннинг Афғонистон билан чегарасида Тожикистон, Ўзбекистон ва Россия Қуролли Кучларининг кенг миқёсдаги қўшма ҳарбий машғулотлари бўлиб ўтади, дея «ASIA-Plus»га Тожикистон ҳукумати ҳарбий блоки маълум қилган. Унга биноан, Афғонистон билан чегарада жойлашган «Харбмайдон» ҳарбий полигонида Тожикистон, Ўзбекистон ва Россия ҳарбийларининг терроризмга қарши қўшма машғулотлари бўлиб ўтади.

Шунингдек, машғулотларда уч давлатнинг ҳаво кучлари, ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари, зирҳли техника ва махсус ҳарбий кучлар иштирок этади. Ушбу амалиётдан мақсад, Афғонистондан Тожикистонга террорчилар кириб келган тақдирда чегарадаги уч давлат ҳарбийлари ҳаракатларини мувофиқлаштиришдир. Маълум қилинишича, режалаштирилган ҳарбий машғулотлар «Тожикистон, Ўзбекистон ва Россия ҳарбийларининг биринчи тўлиқ қўшма машқлари» ҳисобланади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *