Тўрт кундан сўнг Япониянинг Токио шаҳрида 32-ёзги Олимпиада бошланади. Шу муносабат билан бугун, 19 июль куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон спорт делегациясини кузатиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Ўзбекистон Республикаси Сенат раиси Танзила Нарбаева, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов, МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов ҳамда федерациялар раҳбарлари, спортчилар ва мураббийлар иштирок этишди.

 

Танзила Нарбоева, Абдулла Ариповлар тадбирда сўзга чиқиб спортчиларга омад тилашди. Спортчилардан Зайнаб Дайибекова сўзга чиқиб билдирилаётган ишончни оқлашга ҳаракат қилишларини таъкидлаб ўтди.

Тадбир якунланганидан сўнг Ўзбекистон спорт делегацияси чартер рейс билан Токиога учиб кетишди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *