Ўзбекистон ММА ассоциацияси вице-президенти Мурод Хонтўраев автоҳалокатга учраб вафот этди.  Бу ҳақда Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг матбуот котиби Бобур Туляганов ҳам тасдиқлади.

Маълум бўлишича, Хонтўраев ўзининг “BMW X5” машинасида 19 июль, душанба куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида юқори тезликда ҳаракатланган ва натижада автоҳалокатга учраган.

Воқеага гувоҳ бўлганларнинг маълум қилишича, спортчи бошқарувидаги машина жуда юқори тезликда бўлганлиги учун ён томонга урилиб, машина ва ҳайдовчи турли томонларга учиб кетган.

Мазкур хабарни Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг матбуот котиби Бобур Туляганов ҳам тасдиқлади.

Ўзбекистон ММА ассоциацияси вице-президенти Мурод Хонтўраев автоҳалокатга учраб, вафот этди. Унинг оиласи ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз”, – деб ўзининг Telegram каналида хабар берди.

Маълумот ўрнида, жаҳон чемпиони Мурод Хонтўраев 1987 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Хонтўраев ўзининг профессионал фаолиятини 2013 йилда бошлаган. Шу давр мобайнида ММА жангчиси Игор Чернавский, Асланбек Хасиков, Никита Радчук билан жанг қилган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *