Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг иккинчи куёви, Президент давлат хавфсизлиги хизмати раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров ММА вице-президенти Мурод Хонтўраевнинг ўлими муносабати билан унинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.

Бугун, муқаддас айём арафасида ўзбек спорти оғир жудоликка дуч келди: дўстимиз Мурод Хонтўраев бевақт вафот этди.  Яқинлари ўғлидан, турмуш ўртоғидан, отасидан айрилишди. Жангчилар устозсиз қолишди, ММА Ассоциацияси етакчилардан бирини йўқотди. 

Миллионлаб одамларнинг қалбларидаги каби менинг қалбимда ҳам сен мардлик ва қатъиятлик намунаси бўлиб абадий қоласан. Оз вақт яшадинг, лекин кўпларни илҳомлантиришга муваффақ бўлдинг. Қодир Аллоҳ сабринг учун мукофотласин, биродарим. Жойинг жаннатда бўлсин, чемпион!”, – деб ёзди Умаров.

Таъкидлаш жоиз, Отабек Умаров 2021 йилнинг 13 февраль куни мотоциклни бошқариб кетаётиб, Тошкентнинг Мустақиллик шоҳ кўчасида, “Пушкин” метро бекати яқинида “Epica” русумли автомобиль билан автоҳалокатга учраган.

У шундан сўнг, Жанубий Кореяга даволаниш учун кетган эди. Умаров апрель ойида даволаниш жараёнларидан яхши ўтиб, Ўзбекистонга қайтиб келади ва яна қайта даволаниш учун Жанубий Кореяга учиб кетади.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 19 июль куни ўзбекистонлик собиқ ММА жангчиси Мурод Хонтўраев Тошкент вилоятининг Чорвоқ йўлидаги катта трассада тўсатдан автоҳалокатга учраб, воқеа жойида ҳалок бўлди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *