Хабарингиз бор, куни кеча ФИФА томонида янги футбол қоидалари ишлаб чиқилганлиги ҳақида хабар берган эди. Ушбу қоидаларни ФиФА Нидерландияда синовдан ўтказади дея хабарлар тарқаган эди.

Future Football Cup мусобақасида ФИФА янги қоидаларнинг синов ўтказмайди. Ушбу ҳолат юзасидан ФИФА матбуот хизмати изоҳ берди:

“Сўнгги кунларда ОАВда тарқалган, хабарларга кўра ФИФА Нидерландияда янги жорий қилинган қоидаларни синаб кўради дейилмоқда. Аммо, ФИФА бундай мақсадни ўз олдига қўймаган. Бундан ташқари Халқаро футбол ассоциациялари ҳам ушбу қоидаларни ҳали синовдан ўтказмасликни тавсия қилган”, – дейилади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, янги жорий қилинган қоидалар: 

– Таймлар 30 дақиқадан;

– Тўп майдондан чиқиб кетганда учрашув дақиқаси тўхтатилади;

– Чексиз футболчи алмаштириш;

– Аутдан тўпни оёқ билан майдонга киритиш;

– Сариқ карточка учун 5 дақиқалик дисквалификация.‌‌

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *