Вақф хайрия жамоат фонди Қурбон ҳайитида 10 тонна гўшт эҳсон қилади. Бу бўйича фонд матбуот хизмати хабар бермоқда.

Вақф фонди ташкил этилганидан буён ҳар йили Қурбон ҳайити кунларида ижтимоий кўмакка муҳтож, етим, боқувчисини йўқотган, ночор ва ҳақдор ҳамюртларимизга Қурбонлик гўштларини шаффофлик асосида етказиб беради.

Маълум қилинишича, жорий йилда ҳам Вақф фонди томонидан Ўзбекистон бўйлаб, Қорақалпоғистон республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳақдорлар учун жами 10 000 кг гўшт, 5000 та хонадонга тарқатилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда Ийд намози адо этилмаслиги, унинг ўрнига уйда Зуҳо намозини ўқиш тавсия қилингани бўйича Мусулмонлар идорасининг фатвоси эълон қилинган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *