Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати муфтий Усмонхон Алимовнинг аҳволи ҳақида маълумот берди.

Айтилишича, Усмонхон Алимов саломатлигини яхшилаш учун навбатдаги даволаниш муолажаларини амалга оширмоқда. Малакали тиббиёт мутахассислари ва шифокорлар томонидан муфтийнинг соғлиғи мунтазам кузатиб борилмоқда ҳамда даволаниш босқичлари ўтказилмоқда. Таъкидланишича, айни пайтда муфтий ҳазратларининг сиҳатлари барқарор.

“Одамлар орасида ҳар хил асоссиз ва воқеликка тўғри келмайдиган ёлғон хабарларни тарқатиш муборак Ислом динимизда гуноҳ саналиши, қонунчиликда эса жавобгарликка сабаб бўлишини яна бир бор эслатамиз”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг июлида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовнинг укаси Исломхон Алимов, декабрида укаси Султонхон Алимов, 2020 йилнинг сентябрида эса яна бир укаси Бадриддинхон Алимов вафот этган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *