Россия Толибон билан алоқаларни сақлаш орқали уларни Афғонистон ҳукумати билан музокаралар олиб боришга ундаб, БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюциясига амал қилмоқда, деди Россия ТИВ вакили Мария Захарова.

«Тўғри, Толибон ҳаракати бизнинг мамлакатимизда ташкилот сифатида тақиқланган. Ҳақиқат шундаки, Россия нафақат терроризмга қарши курашда қатъиятлилигини ва ҳар қандай йўл билан уни қўллаб-қувватламаслигини таъкидлаб келган. Толиблар ҳаракати афғонистонлараро мулоқотнинг бир қисмидир, Хавфсизлик Кенгаши эса барча мамлакатларни рағбатлантиришга чақирган», – деди  Россия 1 телеканали дастурида.

Қайд этиш жоизки, Афғонистонда қишлоқ жойларда катта ҳудудларни эгаллаб олган ва йирик шаҳарларга қарши ҳужумни бошлаган радикал Толибон аъзолари ва ҳукумат ўртасида қарама-қаршилик мавжуд.

Афғонистон ҳукумати ва Толибон ўртасида Қатар пойтахтида тинчлик музокаралари 2020 йил 12 сентябрда бошланди. АҚШ маъмурияти 1 майдан 11 сентябргача Афғонистондан қўшинларни олиб чиқишни иттифоқчилар билан тўлиқ мувофиқлаштириб тугатишни ваъда қилмоқда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *