Қашқадарё вилояти Косон туманида 60 ёшли эркак ўз рафиқасини туман тиббиёт бирлашмасида пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда “Nasaf TV” хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, эркак қабулда сўралганида эмлаш учун келганини айтган. Бироқ, эмлаш хонасининг ўрнига у собиқ хотинининг хонасига бориб, унинг кўкрак қафасига бир неча бор пичоқ урган.

Аниқланича, марҳум аёл 60 ёшли эркакнинг тўртинчи хотини бўлган ва улар биргаликда 7 йил давомида яшашган. Мазкур воқеа бўйича Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисмининг (Қасддан одам ўлдириш) тегишли хатбошилари билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ушбу қотиллик бўйича марҳум аёл билан кўп йиллар давомида ишлаб келган ҳамшира аёл маълумот берди:

Доим уйга ичиб келарди, жанжал қилар эди” деб менга айтар эди, мен бошқа хонадан, бу хонага ўтганимда пичоқлаб бўлган экан, бош врач ажратиб турган экан”, – дейди ҳамшира.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида руҳий касалликлар шифохонасида даволаниб чиққан 40 ёшли эркак ўз онасини ўлдирган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *