Пойтахт марказидаги «Кокилли қиз» панноси қайта тикланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Кинематография агентлигининг телеграмдаги расмий саҳифасида эълон қилинди.

Хабарга кўра, «Premier Hall» кинотеатрининг таъмирлаш ишлари пайтида бинонинг юзасида эски панно топилгани ҳақида маълум қилинган. Шундан сўнг, Кинематография агентлиги экспертлар билан топилмани ўрганган. Натижада Альфред Мазитов қаламига мансуб ушбу «Кокилли қиз» мозаикасини сақлаб қолишга қарор қилинган.

Ҳозирда фреска билан боғлиқ таъмирлаш ишлари якуний босқичда. Маълумот ўрнида, «Premier Hall» кинотеатри 2021 йил бўлиб ўтадиган «Ипак йўли дурдонаси» Тошкент Халқаро кинофестивалининг локацияларидан бири бўлиши кўзда тутилган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *