Мурод Хонтўраев 1987 йил 4 июль куни Тошкент шаҳрида дунёга келган. У аралаш жангларнинг оғир вазнида жаҳон чемпионига айланган, бундан ташқари у Ўзбекистон ММА вице-президенти. Мурод Хонтўраев дунёга “Осиё айиғи” номи билан танилган жангчидир.

Ёшлиги:

Мурод Хонтўраев Тошкентда ўртача оилада туғилган, отаси наввой, онаси уй бекаси. Мурод дарсдан бўш вақтларида отасига ёрдам бериб юрган.

Ота-онаси ҳашаматли ҳаёт кечирмаганига қарамай, Мурод бахтли болалиги ва оиласи ҳеч нарсага муҳтож эмаслиги учун доимо шуқур қилган.

Мурод етти ёшли болалигида бозорга нон тарқатган. У ёш бўлишга қарамасдан барча нонларни аравага солиб, сўвимасидан керакли жойга етказган.

Мурод Хонтўраевнинг спортга қизиқиши:

Муроднинг спортга қизиқишида отасининг ўрни жуда катта. Отаси Хонтўраевни биринчи бўлиб каратэ тўгарагига берган, аммо унга бу спорт турида машғулот ўташ ёқмаган. Лекин кейинчалик Хонтўраев каратэ билан бир қаторда кикбокс билан ҳам шуғуллана бошлайди. У бир кунда икки бор машғулот ўтказган.

Биринчи ғалабаси:

Интервьюларнинг бирида жангчи: “Тишим қимирлаган даври эди. Шу пайт отам: “агар жим туриб тишингни олдирсанг сени каратэга олиб бораман”, – кейин отам мени “Динамо” спорт мажмуасига каратэ билан машғулот ўташ учун олиб борган”, – деган энди Хонтўраев.

Мурод Хонтўраев 17 ёшида катталар ўртасида универсал жанг бўйича Осиё чемпиони бўлиш шарафига муяссар бўлган. Жангчининг бу ғалабаси жуда муҳим эди, чунки ўша пайтда у жуда қийин даврни бошдан кечирди: у муаммолар ва тушкунликларга дуч келди. Лекин Мурод ўзини йиғиб олди ва қаттиқ меҳнат қилди.

Шундан сўнг кўплаб ғалабалар бошланди, ҳаттоки Мурод энди ўз ғалабасини англамас ва ҳамма нарса тушга ўхшарди.

Чўққига кўтарилиш:

Хонтўраевни машҳурликка олиб чиққан ғалабалардан бири бу – Евгений Эрохинга қарши жанг эди. Маҳмуд Евгенийни атиги 25 сонияга мағлуб қилди ва Путиннинг олдига ташлади. Ушбу ғалаба ҳамма ММА мухлисларини шу қаторда Путинни ҳам ҳайратда қолдирди.

Пичоқланиш ҳикояси:

2018 йил 26 ноябрь куни ўзбекистонлик ММА жангчиси Мурод Хонтўраев пичоқланганлиги маълум бўлди. У Тошкент савдо маркази ёнидаги муштлашувда яраланган. Спортчи 1-сонли Тошкент шаҳар касалхонасига ётқизилган. Лекин жисмонан бақуватлилиги сабаб яна оёққа қайта олган.

Шаҳсий ҳаёти:

Чемпионнинг шахсий ҳаёти ҳақида деярли ҳеч нарса маълум эмас, аммо унинг 2011 йилда турмуш қурганлиги ва учта ўғил фарзанди борлиги маълум холос.

Вафот этди:

2021 йил 19 июльда тармоқда Ўзбекистон ММА вице-президенти, жангчи Мурод Хонтўраев Тошкент яқинидаги автоҳалокатда ҳалокатга учраганлиги тўғрисида маълумотлар пайдо бўлди. БМW Х5 русумли автомашинанинг ички қисмида, 35 ёшида бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этган Ўзбекистоннинг аралаш яккакураш жангчиси Мурод Хонтўраев бор эди.

Эслатиб ўтамиз, Мурод Хонтўраев ММАда 15 бор жанг қилиб, 13 бор ғалаба 2 та мағлубият қайд этган. 13 ғалабанинг 8 тасини нокаут билан якунлаган.

Иброҳим Усмонов

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *