Ўзбекистонлик UFC жангчиси Маҳмуд Муродов Ўзбекистон ММА вице-президенти Мурод Хонтўраевнинг ўлими муносабати билан, Instagram саҳифасининг Story’сида унинг оила-аъзоларига таъзия билдирди.

 

“Биз Аллоҳникимиз ва унга қайтажакмиз. Оила аъзоларига сабр тилайман”, – деб изоҳ ёзди.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, жорий йилнинг 19 июль куни соат 11:30 ларда, Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтувчи 4R-12 автомобиль йўлининг 68-километрида бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган  “Lacetti” ҳамда “BMW X5” русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган. Тўқнашув оқибатида “BMW X5” русумли автомобиль йўлдан чиқиб кетиб ағдарилган.

Натижада, “BMW X5” русумли автомобиль ҳайдовчиси, 34 ёшли Мурод Хонтўраев воқеа жойида вафот этган ва ушбу автомобиль йўловчиси тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Маълумотларга кўра, ҳозирда марҳум Мурод Хонтўраевнинг жасади олиб кетилган ва Жаноза намози  бугун аср намозидан сўнг ўқилади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *