Бугун, 19 июль куни ўзбекистонлик собиқ ММА жангчиси Мурод Хонтўраев Тошкент вилоятининг Чорвоқ йўлидаги катта трассада тўсатдан автоҳалокатга учраб, воқеа жойида ҳалок бўлди.

Effect.uz журналистларининг маълум қилишича, Мурод Хонтўраевнинг жанозаси бугун соат 19:00 бўлиб ўтди ва уни “Ялонғоч-2” қабристонига дафн қилинди. Унинг дафн маросимига 1000 нафардан ортиқ одамлар келди.

ФОТО: EFFECT.UZ
ФОТО: EFFECT.UZ
ФОТО: EFFECT.UZ
ФОТО: EFFECT.UZ
ФОТО: EFFECT.UZ
ФОТО: EFFECT.UZ
ФОТО: EFFECT.UZ

Шунингдек, Effect.uz ахборот агентлигига етиб келган ишончли хабарга кўра, марҳум Хонтўраевнинг олдида ММА жангчиси Жасурбек Анорбоев бўлган.

У Чилонзор тумани 16-сонли тиббиёт бирлашмасига соат 17:30ларда олиб келинган. Ҳозирда Анорбоев  нейрохирургия бўлимида даволанмоқда, унда бош мия чайқалиши ва турли шикастлар аниқланган унинг аҳволи ўртача оғирликда.

Маълумот ўрнида, Жасур Aнорбоев 1995 йил Янгийўл шаҳрида туғилган, 20 йилдан буён спорт билан мунтазам шуғулланади, ҳозирда 100 дан зиёд спорт усталарини тарбияламоқда. Универсал жанг бўйича Жаҳон чемпиони, Универсал жанг бўйича осиё чемпиони, Универсал жанг бўйича 7 карра Ўзбекистон чемпиони ҳисобланади.

ФОТО: Жасурбек Анорбоев
ФОТО: ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР

 

Гувоҳларнинг айтишича, Хонтўраев бошқараётган машина камида 180-200 км/с тезликда бўлган ва ҳаракат давомида олдида бўлган “Lacetti”дан йўл сўраган. “Lacetti” машинаси йўл беришга улгурмасдан BMW X5 унинг чап томонини сидириб, катта тезлик оқибатида йўл четига учиб чиқиб кетган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Рўлда маст эканлиги айтилаётган спортчи ЙТҲ оқибатида воқеа жойида ҳалок бўлган. Тармоқда унинг жағ ва оёқ қисмларини оқ ип билан боғлаб қўйилган суратлар тарқалди.

Ижтимой тармоқларда Мурод Хонтўраевнинг ўлимига оид турли ёлғон хабарларни тарқатган бола барчадан узр сўраб видео мурожаат қилди.

 

Мен ўша Telegram гуруҳида овозли хабар тарқатган йигитман. Бу овозли хабарни ўртоқларим орасидаги гуруҳга ташлаган эдим. Кейинчалик бу кўплаб каналларга тарқалиб кетди. Мен барчадан минг маротаба узр сўрайман. Мурод акам бунақа ишлар қилади деб ўйламасдим, уша ерда эшитган гапларимни овозли хабар қилиб ташлаган эдим. Аллоҳ жойларини жаннатдан қилсин”, – дейди хабар тарқатган бола

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *