Бугун, 19 июль куни ўзбекистонлик собиқ ММА жангчиси Мурод Хонтўраев Тошкент вилоятининг Чорвоқ йўлидаги катта трассада тўсатдан автоҳалокатга учраб, воқеа жойида ҳалок бўлди.

Мурод Хонтўраевнинг ўлимига оид турли хабарлар тарқалди. Ушбу воқеадан олдин унинг Бўстонлиқ туманидаги “Арбат” дам олиш масканида айрим “боллар”га пистолет тираб, уларни “духи”га ўтиргизгани ва шу яқин ўртадаги дўконларнинг биридан спиртли ичимлик олиб, пулини тўламасдан чиқиб кетгани айтилган эди. Бироқ ушбу хабарни тарқатган шахснинг ўзи бу хабарни рад этиб барчадан узр сўради.

Мен ўша Telegram гуруҳида овозли хабар тарқатган йигитман. Бу овозли хабарни ўртоқларим орасидаги гуруҳга ташлаган эдим. Кейинчалик бу кўплаб каналларга тарқалиб кетди. Мен барчадан минг маротаба узр сўрайман. Мурод акам бунақа ишлар қилади деб ўйламасдим, уша ерда эшитган гапларимни овозли хабар қилиб ташлаган эдим. Аллоҳ жойларини жаннатдан қилсин”, – дейди хабар тарқатган бола

Шундан сўнг, ушбу воқеанинг батафсил ўрганиш учун дўкон эгаси сўроқ қилинди. Дўкон эгасининг маълум қилишича, 19 июль куни соат 10:30да собиқ ММА жанчгиси ҳақиқатдан ҳам дўконга кириб, салқин ичимлар ва оддий сув сотиб олган ва пулини тўлаган. Аниқланишича, Хонтўраев дўкондан спиртли ичимлик сотиб олмаган ва ҳеч кимга тўпонча билан таҳдид қилмаган.

“Миш-мишларга ишонманглар ҳаммаси ёлғон. Мен ҳаммасини рост гапиряпман”, – дейди дўкончи.

 

Effect.uz ахборот агентлигига етиб келган ишончли хабарга кўра, марҳум Хонтўраевнинг олдида ММА жангчиси Жасурбек Анорбоев бўлган. У Чилонзор тумани 16-сонли тиббиёт бирлашмасига соат 17:30ларда олиб келинган. Ҳозирда Анорбоев  нейрохирургия бўлимида даволанмоқда, унда бош мия чайқалиши ва турли шикастлар аниқланган унинг аҳволи ўртача оғирликда.

Маълумот ўрнида, Жасур Aнорбоев 1995 йил Янгийўл шаҳрида туғилган, 20 йилдан буён спорт билан мунтазам шуғулланади, ҳозирда 100 дан зиёд спорт усталарини тарбияламоқда. Универсал жанг бўйича Жаҳон чемпиони, Универсал жанг бўйича осиё чемпиони, Универсал жанг бўйича 7 карра Ўзбекистон чемпиони ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, бугун соат 19:00 атрофида Хонтўраев “Ялланғоч-2” қабристонига дафн қилинди ва унинг дафн маросимига 2000 дан ортиқ одам келди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *