Ўзбекистон Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси Ўзбекистон ММА ассоциацияси вице-президенти Мурод Хонтўраев автоҳалокатга учраб вафот этгани тасдиқлади.

Жорий йилнинг 19 июль куни соат 11:30 ларда, Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтувчи 4R-12 автомобиль йўлининг 68-километрида бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган  “Lacetti” ҳамда “BMW X5” русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган. Тўқнашув оқибатида “BMW X5” русумли автомобиль йўлдан чиқиб кетиб ағдарилган.

Натижада, “BMW X5” русумли автомобиль ҳайдовчиси, 34 ёшли Мурод Хонтўраев воқеа жойида вафот этган ва ушбу автомобиль йўловчиси тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Бўстонлиқ тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз”, – дейилади хабарда.

Норасмий манбаларнинг маълум қилишича, Хонтўраев билан биргаликда боксчи Муроджон Аҳмадалиев ҳам бўлган. Мазкур хабар юзасидан қўшимча маълумот берамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *