Роспотребнадзор (Россиянинг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳаси ва инсон фаровонлиги федерал назорат хизмати) COVID-19 тестини ўтказиш учун биочип ишлаб чиқилганлигини эълон қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

“Роспотребнадзор илмий институти COVID-19 синовлари учун биочип ишлаб чиқара бошлаган. Россия нашрига кўра, Роспотребнадзор коронавирус инфекциясини текшириш учун биочип яратиш бўйича ишларни бошлади”, дея хабар берилган агентлик веб-сайтида.

Хабарга асосан, Роспотребнадзор академик И. Н. Блохина номидаги Нижний Новгород Эпидемиология ва Микробиология Институтининг COVID-19ни тубдан ўрганиш натижаларини эълон қилган.

“Фуқаролар орттириб олган пневмония, шу жумладан, SARS-CoV-2 вирусининг ҳақиқий патогенларини кўрсатадиган биочип прототипини яратиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Биочипининг прототипини ишлаб чиқишдан мақсад аниқланаётган пневмония касаллигининг келиб чиқиши ҳамда тузилишининг минтақавий хусусиятларини тавсифлашдан иборат”, дейилади хабарда.

Коронавирус инфектцияини аниқлаш учун биочипни яратиш бўйича ишлар СПбГЭТУ “ЛЭТИ” Микротехнология ва диагностика муҳандислик марказида ҳам олиб борилмоқда. Бу ерда бир неча йиллар давомида қон таркибидаги моддаларни, вирусларни тезкор аниқлаш учун қон таркибидаги моддаларни ҳар томонлама тадқиқ этиш аппарати ва ривожлантириш йўналиши ишлаб чиқилмоқда. Микроорганизмлар, шунингдек, ўткир миокард инфарктининг молекулаларини табиий йўл билан аниқлаш диагностикаси ривожланиб бормоқда ва ушбу касалликнинг SARS-CoV-2 коронавируси билан ўхшаш жиҳатларини тезкор анализ қилиш давом этмоқда.

Касаллик кечиши жараёнини аниқлаш ва унинг антибиотикларга чидамлилигини текшириш учун биочипларни яратишнинг илмий ва технологик асослари ишлаб чиқилган. Университетга ҳамкор ташкилотлар – Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Грипп илмий-тадқиқот институти, Биология илмий-тадқиқот институти, Пастер номидаги Санкт-Петербург эпидемиология ва микробиология илмий-тадқиқот институти ҳисобланади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *