Саудия Арабистонининг Макка шаҳридаги Масжид ал-Ҳарам масжидининг ичида жойлашган мусулмонларнинг муқаддас зиёратгоҳи Кабатуллоҳнинг каъбапўши янгилангани маълум қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича жамоатчилик кенгашининг расмий телеграм каналида эълон қилинган.

Саудия арабистонининг «Arab news» нашрига кўра, Маккадаги муқаддас Каъбанинг устига ёпиладиган мато кисва деб аталади. У олтин ва кумуш ипдан тайёрланиб Ислом хаттотлиги тасвирланган соф ипак билан қопланган. Ҳар йили ҳаж мавсумининг сўнгида алмаштирилади ва аввалгиси бўлакларга бўлиниб, мусулмонларга тарқатилади.

“Каъба матосини алмаштириш Зул Ҳижжа ойининг тўққизинчи куни бомдод намозидан кейин содир бўлади (19.07.2021). Мато 15 муҳаррамда Каъба ювилгунга қадар ўзгартирилмайди”, дейилади «Arab news» хабарида.

Бир қатор олимларнинг фикрича, Каъбани кисва билан ёпиш Исмоил (алайҳиссалом) даврларига бориб тақалади. Бошқа бир олимларнинг таъкидига кўра, биринчи марта Каъбага кисва кийдириш Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг аждодлари бўлмиш Аднан ибн Ад томонидан амалга оширилган. Кўпчилик эса бу анъанани Ямандаги Хумайюра қироли Туба бошлаб берган деб ҳисоблайди.

Маълумотларга кўра, кисвани тайёрлаш учун бутунбошли устахона фаолият юритади. Биринчи устахона 1927 йилда ташкил этилган. Бугун кисвани тайёрлашдек шарафли иш устида 240 ҳунарманд ва техник мутахассислар меҳнат қилади.

Кисва 5 қисмдан иборат, улардан бири Каъбанинг кириш эшигини ёпиб туради. Каъбапўшнинг умумий катталиги 658 кв.м. ни ташкил этади ва у узунлиги 14 метр ҳамда кенглиги 101 сантиметр бўлган 47 та бўлаклардан тикилади. Кисванинг олтин иплар билан нақшлар солиб тикиладиган матосининг ўзига 450 кг ипак сарфланади.

Кисванининг тайёрланиш жараёни анчагина машаққатли бўлиб, роппа роса уч ойни ташкил этади. Каъба ёпинчиғини тайёрлаш учун Саудия Арабистони ҳукумати 17 миллион риал сарфлайди. Ҳар йили иккита кисва тайёрланади. Бири Каъбанинг устига ёпилса, иккинчиси ҳар эҳтимолга қарши сақлаб қўйилади.


Каъбага янги ёпинчиқ ёпиш пайтида ҳожилар Арафот тоғида ҳаж амалларини бажараётган бўладилар. Бу ишни бир қанча маҳаллий ходимлар махсус кўтарма ускуналар ёрдамида амалга оширадилар. 2021 йилги Ҳаж мавсумида янги Кааба ва Кисва 5 миллион 27 минг 746 АҚШ доллари қийматига эга.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *