20 июлдан Олий суд томонидан фуқароларнинг шахсий қабули тўхтатиб турилади. Бу ҳақида Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов хабар берди.

Қайд этилишича, коронавирус инфекцияси билан боғлиқ вазият сабабли ва унинг тарқалишини олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан фуқароларнинг шахсий қабули 2021 йил 20 июлдан бошлаб вақтинча тўхтатилади.

Қабул видеоконференцалоқа орқали амалга оширилиши кўзда тутилмоқда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *