Санкт-Петербургнинг Невский туманида ўзбекистонлик мигрант эркак 12 ёшли қизчани зўрлади. Бу ҳақида 78.ru нашри ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига таяниб хабар берди.

Манбага кўра, жорий йилнинг 17 июль куни 31 ёшли аёл полицияга мурожаат қилиб, Стрелков кўчасидаги 9-сонли уй ёнида номаълум шахс томонидан 2009 йилда туғилган қизи зўрланганини айтди. Полиция воқеани тўлиқ ўргангач, 46 ёшли Ўзбекистон фуқаросини ҳибсга олишга муваффақ бўлди.

Жиноят иши бўйича суриштирув ишлари олиб борилаётгани ҳақида айтилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Япониядаги Олимпия шаҳарчасида жойлашган Токио миллий стадионида аёлни зўрлаганликда гумон қилинаётган 30 ёшли Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олинган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *